Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2003 й. 271-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2003 й.

N 271



ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги 1997 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўздавэнергоназорат" агентлиги:

бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган қоидаларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича республиканинг барча электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланувчиларига, шу жумладан жойлардаги давлат ҳокимияти органларига етказсинлар, шунингдек белгиланган тартибда аҳолини хабардор қилсинлар;

"Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари мазмунини кенг ёритсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў.Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 46-модда.