Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1998 й. 145-сон "Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича ишчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1998 й.

N 145



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ

КОНВЕРСИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ИШЧИ КОМИССИЯНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Америка компанияларининг иштирокида ва АҚШ ҳукумати кўмаги билан амалга оширилаётган мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш қўшма дастурини рўёбга чиқаришга оид ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сиёсий, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-АҚШ қўшма комиссиясининг Савдо, инвестициялар, молия қўмитаси ҳузурида мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича доимий ишловчи ишчи комиссияси 1-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноатини конверсия қилиш соҳасида Америка компаниялари билан биргаликда амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатига 2-иловага* мувофиқ розилик берилсин.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.


3. Ишчи комиссия мудофаа саноатини конверсия қилиш бўйича биргаликда ҳамкорлик қилиш қўшимча лойиҳалари рўйхатини аниқласин, икки ҳафта муддатда ишларни фаоллаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Америка томони билан келишган ҳолда 1998 йилнинг III чорагида мудофаа саноатини конверсия қилиш масалалари бўйича қўшма йиғилиш ўтказиш масаласини ишлаб чиқсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 сентябрдаги 430-сон қарорига 1-илованинг Савдо, инвестициялар, молия қўмитаси таркибига оид қисмига 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 мартдаги 83-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилади.