Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.1997 й. 510-сон "Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.1997 й.

N 510



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


БМТ Конференциясининг атроф-муҳит ва ривожлантириш бўйича қарорлари ва тавсияномалари бажарилишини ташкил этиш, Ўзбекистоннинг барқарор ривожлантириш принципларига ўтиш муаммоларини ҳал қилиш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорликда самарали қатнашиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

3. Миллий комиссия:

Барқарор ривожлантириш бўйича Миллий стратегия концепциясини тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "XXI асрга кун тартиби" миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

БМТ билан келишилган муддатларда Барқарор ривожлантириш бўйича ҳар йиллик Миллий ҳисоботларни тайёрласин ва унга тақдим этсин;

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси билан биргаликда БМТ ривожлантириш дастурининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан келишган ҳолда Барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссиясининг доимий ишловчи котибиятини ташкил этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов