Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2003 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинишини янада тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2003 й.

N 279



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ЯНАДА

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадларида ун олиб келишда жисмоний шахслардан ундириладиган ягона божхона тўлови белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиғимни тўлаш кунидаги курси бўйича миллий валюта - "сўм"да тўланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 27 сентябрдаги 335-сон қарори 2-бандининг амал қилиши 2003 йил 1 июлдан бошлаб тўхтатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 47-модда.