Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2004 й. 346-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2004 й.

N 346



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Хусусий корхона тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июлдаги

346-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 3-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1995 йил 15 сентябрдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 9-сон, 34-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1999 йил 7 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 36-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда) илованинг 7-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 5 июндаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 27-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда) илованинг 6-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда) 2-илованинг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 335-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 72-модда.