Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2002 й. 267-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2002 й.

N 267



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ВА АЙРИМЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) 2-банди;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг охирги хатбоши;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан товарлар импортини тарифлар билан бошқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда);


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 3-бандининг учинчи ва тўртинчи хат бошлари ҳамда 4-бандининг иккинчи хатбоши.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 7, 43-модда.