Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 24.04.2003 й. 470a-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2003 й.

N 470a-II



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси учинчи, тўртинчи, бешинчи қисмлари ҳамда 117-моддаси 2004 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилсин.


2. "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бошқа моддалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига мувофиқ кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў.Султонов):

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларини "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин;

- вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                           Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 68-модда