Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис саккизинчи сессиясидаги Маърузаси

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЯНГИЛАНИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР

ЖАРАЁНИ ОРТГА ҚАЙТМАЙДИ



Рус тилидаги матнига қаранг



Президент Ислом Каримовнинг

Олий Мажлис саккизинчи сессиясидаги

МАЪРУЗАСИ


(2002 йил 4 апрель)



Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!

Қадрли дўстлар!

Олий Мажлисимизнинг бугунги сессияси муҳокамасига киритилган муҳим масалалардан бири - бу жорий йилнинг 27 январида бўлиб ўтган умумхалқ референдумининг натижалари ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш билан боғлиқдир.

Бу вазифа бугунги кунда мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг долзарб масала бўлиб турибди, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Мен фурсатдан фойдаланиб, ана шу вазифани амалга ошириш бўйича ўзимнинг баъзи бир фикр-мулоҳазаларимни билдиришни зарур, деб ҳисоблайман.

Аввало, бу борада фикр алмашиш ва хулосалар чиқаришдан олдин:

биринчидан, бўлиб ўтган умумхалқ референдуми нима учун, қандай мақсадда ўтказилди;

иккинчидан, референдум нимани кўрсатди, одамларимизнинг қандай қарашларини намоён этди;

Ва, шулардан келиб чи??ан ҳолда,

учинчи масала - референдум якунлари ҳаётимизда қандай акс этади, қандай амалий натижаларга олиб келади, деган саволларга яна бир бор қайтишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман.

Чунки бу саволларнинг моҳиятини ўзимизга я??ол тасаввур қилмасдан, референдумда сайловчиларимиз билдирган фикрларни инобатга олмасдан туриб, уларнинг хоҳиш-иродаларини ҳаётга татбиқ этишдек мураккаб ва масъулиятли вазифани тўлиқ амалга оширишимиз қийин бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, референдумда умумхалқ муҳокамасига қўйилган иккита масала, яъни келгуси чақириқдан бошлаб парламентимизни икки палатали қилиб ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартириш масалалари мамлакатимиз тара??иёти учун муҳимлигини, уларни ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кўрсатадиган катта таъсирини ҳеч ким инкор этолмайди.

Лекин, шу билан бирга, ўтказилган референдумнинг моҳияти ва унинг келгуси ҳаётимизга таъсири фақат шу иккита масала билан чекланиб қолмайди, десам, ўйлайманки, кўпчилик бу фикрга қўшилади.

Барчамизга аён бўлиши керакки, ҳар қандай демократик давлатда ўтказиладиган мана шундай умумхалқ тадбирлари сингари мамлакатимизда бўлиб ўтган референдум сайловчиларимизнинг олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг келажагига нисбатан ўз муносабатини билдиришлари учун, таъбир жоиз бўлса, эркин минбар бўлди.

Бошқача қилиб айтганда, кенг миқёсда бошланган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва кучайтиришга доир режаларимиз бўйича, уларни қай йўсинда ва йўналишларда давом эттириш каби масалалар бўйича халқимизнинг фикрини олиш минбари бўлди.

Бугун ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, референдум натижалари, сайловчиларимизнинг ундаги фаол иштироки ва билдирган ишончи том маънода халқимизнинг ҳаётимизда рўй бераётган ўзгаришларни, янгиланиш, янги жамият қуриш жараёнларини, қолаверса, ҳозирги олиб бораётган ташқи ва ички сиёсатимизни қўллаб-қувватлаётганини я??ол намоён этди.

Ва шу тариқа халқимиз мана шу танлаган йўлимизни давом эттиришга, уни янги, юксак босқичга кўтаришга ўз розилигини берди.

Мухтасар қилиб айтганда, юқорида зикр этилган фикр-мулоҳазаларни умумлаштирадиган бўлсак, референдум натижаларидан иккита муҳим хулоса келиб чиқади.

Биринчидан, бизнинг бошлаган йўлимизни, яъни тоталитар тузумдан воз кечиб, юртимизда очиқ демократик давлат қуриш, ўзини оқламаган, буйруқбозлик тизимига асосланган, ўта марказлашган иқтисодиётдан бутун дунё яшаётган эркин бозор иқтисодиётига ўтиш, озод ва фаровон ҳаёт барпо этишдек саъй-ҳаракатларимизни халқимиз қўллаб-қувватламоқда.

Референдумдан келиб чиқадиган иккинчи хулоса шуки, биз ўзимиз интилган фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида ҳеч кимдан кам бўлмайдиган марраларга етиш учун бошлаган ислоҳотларимизни изчил ва қатъиятлик билан давом эттириш ва янада чуқурлаштиришни ҳозирги вақтда ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда, буни кенг жамоатчилигимиз, халқимиз катта умид билан биздан кутмоқда, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.


Муҳтарам дўстлар!

Энди референдум якунлари ҳаётимизда қандай акс этади, деган учинчи саволга тўхталсак. Яъни, бу якунлар қандай йўллар билан, қандай тартибда татбиқ қилинади ва қандай амалий натижаларга олиб келади?

Ўз-ўзидан аёнки, агар референдум натижалари, биринчи галда, Конституциямиз ва қонунчилигимизда ўзининг амалий ифодасини топмаса, ҳавода муаллақ ҳолда осилиб қолиши мумкин.

Юридик луғатларга киритилган "имплементация", деган бир сўз бор. Бу тушунча қонун ёки қарорни амалда жорий қилиш, деган маънони билдиради ва сиёсий-ижтимоий ҳаётда ўта муҳим аҳамиятга эга.

Шу маънода, мамлакатимизда ўтказилган референдумнинг натижаларини амалда жорий қилиш мақсадида бугун сизларнинг муҳокамангизга "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси қўйилмоқда.

Бу лойиҳа, авваламбор, давлат бошқаруви масаласида, қонунчилик ҳокимияти бўлмиш Олий Мажлис таркибини ўзгартириш, яъни қуйи палата - қонунчилик палатаси ва Сенат деб аталадиган юқори палатани ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йил қилиб ўзгартириш ва мана шу ислоҳотлар билан боғлиқ бўлган кўпгина муҳим масалаларни ўз ичига олади.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бу ҳуқуқий ҳужжат референдум натижаларини қонунчилик тилида ифодалаб - муҳрлаб беради ва асосий қонунимиз бўлмиш Конституциямизга тегишли ўзгартиришлар киритишга асос бўлади.

Шу билан бирга, биз бир нарсани англаб олишимиз керакки, ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси, ўз моҳиятига кўра, келгусида қабул қилиниши зарур бўлган, ўзгаришлар жараёнини ўзида мужассам этадиган янги қонунлар олдига принципиал талаблар қўяди.

Мана шу қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида, авваламбор, лойиҳада кўрсатилган ўта муҳим масалаларга, яъни келгуси чақириқ Олий Мажлиснинг янги таркибига, парламент қуйи ва юқори палатасининг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг қонун қабул қилишдаги ўзаро алоқаси ва муносабати, шу билан бирга, палаталарнинг шаклланиш тартиби, аъзолари сони ва ваколат муддатларини белгилаш принципларига депутатлар томонидан алоҳида эътибор берилади, деб ўйлайман.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ҳамда қуйи - қонун чиқарувчи палата ва маҳаллий вакиллик органларига сайлов ўтказишнинг ягона муддати белгилаб қўйилиши муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Қонун лойиҳасига кўра, бу сайловларни ушбу органларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилнинг декабрь ойида, учинчи ўн кунликнинг биринчи якшанбасида ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Бундай тартиб қандай амалий аҳамиятга эга бўлиши мумкин?

Биринчидан, кўпгина демократик давлатларда ўрнатилган мана шундай тартиб, яъни сайлов ўтказиш муддатининг аниқ-равшан белгилаб қўйилиши бу соҳада қандайдир ўзбошимчалик бўлиши, кимдир бу муддатларни ўз манфаати учун ишлатишининг, яъни, шу каби субъектив ҳолатлар вужудга келишининг олдини олади.

Шу билан бирга, фуқаролар, халқимиз шуни ўзига я??ол тасаввур қилиб оладики, сайловлар фақатгина йилнинг охирида, йил давомида мўлжалланган барча режа ва юмушлар ниҳоясига етказиб олингандан кейин, бафуржа, хотиржамлик ва осудалик вазиятида ўтказилади.

Яна бир муҳим масала шундан иборатки, бундай тартиб қонунчилик ва ижро ҳокимиятлари ўртасида мувозанат ва уйғунликни таъминлашга, бир-бирининг фаолиятини такрорламасликка, бу органларнинг ҳар бири ўз вазифасини, ўз бурчини аниқ бажаришига шароит яратади.

Юқори палата - Сенат ҳақида гапирадиган бўлсак, бу палата аъзолари декабрь ойининг охирида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига бўладиган сайловлардан кейин бир ой ўтмасдан, қонунда белгиланган тартибда сайланади.

Яъни, бу масалада ҳам узил-кесил аниқлик киритилган ва у халқимиз томонидан тўғри қабул қилинади, деб ўйлайман.

Барчамизга аёнки, Қонунчилик палатаси, деб ном олган қуйи палата биз учун мутлақо янги тартибда, яъни, доимий, профессионал асосда иш олиб боради.

Албатта, шу йўсинда ишлайдиган қуйи палатани сайлаш тартиби ҳам табиий равишда ўзгаради.

Шу муносабат билан, бугун бир нарсани айтишимиз мумкин: бу палатага аъзо бўлиш учун асосий даъвогарлар сифатида сиёсий партиялар ва сайловчиларнинг ташаббус гуруҳлари майдонга чиқади.

Яъни, қуйи палатага касб-кори, профессионал нуқтаи назардан мана шу ишга етарлича тайёргарлиги ва интилиши бўлган шахсларнинг ўз номзодларини қўйиб, депутат бўлиб сайланишга ҳаракат қилишлари муқаррар.

Юқори палатанинг қуйи палатадан фарқига келсак, у шундан иборат бўладики, сайловчилар томонидан барча маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар сафидан бу палатага территориал субъектлардан, Қорақалпоғистон Республикаси бўладими, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри бўладими, бундан қатъи назар, уларнинг ҳар биридан олти нафардан депутат сайланади.

Улар қаторида Президент томонидан тайинланадиган ўн олти нафар эл-юртда обрў-эътибор қозонган, кўзга кўринган киши ҳам юқори палатанинг аъзоси бўлади.

Бошқача қилиб айтганда, юқори палата аъзолари жойлардаги вазиятдан яхши хабардор бўлиб, уларни сайлаган кенгашлар билан узвий алоқа боғлаб туради, кўпроқ минтақалар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган халқ вакиллари сифатида фаолият кўрсатади.

Юқори палатанинг шаклланиш тартибига келсак, бу палата аъзолари маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар орасидан уларнинг қўшма йиғилишида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Ўйлайманки, сайловнинг бундай тартиби демократиянинг ҳар қандай талабларига тўла жавоб беради.

Шуни ҳам айтиш керакки, Сенат қуйи палата билан биргаликда бевосита қонун яратиш иши билан шуғуланмаслиги лозим.

Сенат аъзолари қуйи палата томонидан тақдим этилган қонунларни маъқуллаш ёки рад қилиш орқали, аввало, мамлакатимиз, шу билан бирга, тегишли минтақа манфаатларини инобатга олган ҳолда, қонун ижодкорлиги соҳасида иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, шуни таъкидламоқчиманки, юқори палатанинг ваколатларини белгилаш чоғида бугун Президент бажараётган баъзи бир вазифалар, бошқа бир қанча муҳим масалалар қаторида мана шу палата, яъни Сенат зиммасига юклатилади.

Юқори палата - Сенатнинг қуйи палатадан яна бир фарқи шундан иборатки, агар қуйи палата доимий асосда иш олиб борадиган бўлса, юқори палата - Сенат сессияларда тўпланиб, қуйи палата томонидан тайёрланган қонунларни муҳокама қилади ва ўз қарорини чиқаради.

Шуни таъкидлашимиз керакки, бугун муҳокамага қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасида парламентимизнинг янги таркибига ва вазифасига доир фақатгина асосий белгилар кўрсатилган.

Ўз-ўзидан барчамизга аён бўлиши зарурки, Олий Мажлис ва унинг қуйи ва юқори палаталари фаолияти билан боғлиқ бўлган кўпгина мураккаб масалалар бўйича атрофлича фикр юритиб, алоҳида қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси ҳали олдимизда турибди.

Ҳеч муболағасиз, бу қонунларни тайёрлашда, аввало, ўтган ўн йил давомида тўплаган ўз тажрибамизга таяниб, қадриятларимиз ва тафаккуримизни ҳисобга олган ҳолда, ривожланган демократик давлатларнинг тажрибасини ҳам ўрганиб, уларни ҳаётга татбиқ қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


Ҳурматли депутатлар!

Ҳаммамиз шуни тушуниб олишимиз керакки, биз танлаган марраларга эришиш йўлида, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва пировардига етказиш борасида янги қонунлар қабул қилишимиз, амалдаги қонунларни эса танқидий кўз билан баҳолаб, уларга замон талаб қилаётган ўзгаришларни киритиш мақсадида ҳали жуда катта ишларни амалга оширишимиз лозим.

Мана шу вазифаларни бажаришда, янги ҳаётимизни қуришда асосий принциплар даражасига кўтарилган қоидаларга риоя қилиш ўта муҳим аҳамият касб этади.

Бу принциплар нималардан иборат?

Биринчидан. Давлат бошқаруви ва жамият қурилишида демократик андозалар ва тамойилларни янада чуқурроқ татбиқ этиш, ҳокимият - яъни, қонунчилик, ижро ва суд тармоқларининг ўзаро мувозанати ва мутаносиблигини, шу билан бирга, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳар қайси тармоқ ўз вазифа ва бурчини бажариши учун амалий механизмларни ҳаётда ташкил қилиб бериш.

Ҳеч шубҳасиз, бу вазифалар қаторида сайлов тизимини янада такомиллаштириш, сайловчиларимизнинг, халқимизнинг сиёсий онги ва тафаккурини, айни пайтда, сиёсий фаоллигини ошириш вазифалари энг долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда.

Бу масалаларнинг моҳияти ҳақида гапирар эканмиз, шуни чуқур англаб олишимиз керакки, агар қайси бир мамлакатда ҳокимият тармоқлари ўртасида Конституция ва қонунлар билан белгиланган демократик баланс, яъни мувозанат амалда таъминланмаса ва ҳар қайси ҳокимият тармоғи, бу қонунчилик, ижро ёки суд ҳокимияти бўладими, ўзига юклатилган ваколат ва вазифаларни тўлиқ ва холисона бажармаса, бу ҳолат, ҳеч шубҳасиз, шу мамлакатда авторитар бошқарув усули юзага келишига ва шу руҳдаги қарорлар қабул қилинишига олиб келади.

Натижада давлат ва жамият бошқаруви бўладими, иқтисодиёт ёки ижтимоий-маънавий соҳа бўладими, буларнинг барчасида салбий оқибатлар, халқнинг норозилигига сабаб бўладиган нохуш вазиятлар вужудга келиши мумкин.

Биз ўтиш даврида ўз бошимиздан кечирган турли объектив сабаб ва қийинчиликлар туфайли юқорида зикр этилган муҳим вазифанинг ижросини таъмин қилишда кўпгина муаммоларга дуч келганимизни очиқ айтиш лозим.

Бунда малакали кадрлар ва мутахассисларнинг етишмаслиги, керак бўлса, тафаккуримизнинг оқсоқлиги, вазиятнинг мураккаблиги, энг муҳими, қонунчилик соҳасида етарли тажрибага эга бўлмаганимиз ишимизга ҳар қадамда тўғаноқ бўлиб турганини ҳам холисона тан олишимиз даркор.

Айни пайтда, шуни ҳам эътироф этиш лозимки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат бошқарувининг кенг кўламли қонунчилик асоси ва ривожланган тизими қарор топди, зарур кадрлар таркиби тайёрланди.

Фуқароларнинг ижтимоий тафаккури, сиёсий маданияти сезиларли даражада ўсди. Демоқчиманки, энди авторитар бошқарув усулларини ҳеч қандай шароит ва унинг ўзига хос хусусиятлари билан оқлаб бўлмайди.

Мана шу талабларни бажарган ҳолдагина биз ҳаётимизда қонун устуворлигини амалда таъминлашга ва мамлакатимизда ҳуқуқий давлат қуришга эриша оламиз.

Иккинчи масала. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш, уларнинг кафолатларини сўзда эмас, реал ҳаётда таъминлаш бизнинг қонунчилик ва амалий фаолиятимизнинг доимий эътибор марказида туриши ҳақида гапириш ортиқча, деб ўйлайман.

Бу муаммолар билан узвий боғлиқ бўлган сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш масалалари ҳам ана шу долзарб вазифалар қаторида туради.

Тан олишимиз керак - биз очиқ, ҳуқуқий-демократик давлат қурмоқчи эканмиз, бу муаммоларни ечиш йўлида ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп.

Бу соҳадаги муҳим вазифалардан бири - қабул қилинган қонунларимиз ва ҳуқуқий нормаларнинг ҳаётга татбиқ қилинишини танқидий кўз билан баҳолаб, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича тегишли халқаро ташкилот ва марказлар билан бирга қонунчилигимизни такомиллаштириш устида ишлашимизни, аввало ҳокимият ва суд органларининг бу борадаги масъулиятини оширишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Учинчидан. Иқтисодиётимизни эркинлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда қатъий чоралар кўриш, хусусий мулкнинг иқтисодиётдаги ўрни ва таъсирини кенгайтириш, кичик ва ўрта бизнесга, ишбилармонлик ва тадбиркорлик соҳаларига янада эркинлик ва имтиёзлар бериш, улар учун барча зарур имкониятларни яратиш ва рағбатлантириш, бир сўз билан айтганда, бу тармоқларни уларнинг қўл-оёғини боғлаб турган занжир ва арқонлардан халос этиш - бу масалалар устида қонунчилик соҳаси ва амалиётимизда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва чуқурлаштириш лозимлиги ҳаммамизга аён бўлиши керак. Бу масалада биз тара??ий топган давлатларнинг ўта муҳим бир тажрибасига эътибор беришимиз лозим.

У ҳам бўлса, эркин иқтисод ривожланиши учун қонунлар билан кафолатланган шароит ташкил қилиб беришдир.

Бу мамлакатларда давлат ҳокимияти, унинг назорат ва текширув органлари иқтисодиёт ва хўжалик субъектларининг ишига аралашмоїчи бўлса, уларга фақат қонун устуворлиги ва унинг бажарилишини таъминлаш нуқтаи назаридангина таъсир ўтказиши мумкин.

Бу субъектларга бошқача таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади.

Тўртинчидан. Бизнинг олдимизда турган яна бир муҳим ва долзарб вазифа - у ҳам бўлса, "Кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш" деган шиорни амалда рўёбга чиқаришдир.

Бу мақсадга эришиш учун, биринчидан, давлатимизнинг марказий ва юқори бошқарув органлари ваколатларини босқичма-босқич қуйи тизимга, шу жумладан, ўзини ўзи бошқариш тузилмаларига ўтказиш талаб қилинади.

Булар қаторида биз, биринчи навбатда, ўзини ҳар томонлама оқлаган маҳалла тузилмасини кўзда тутамиз.

Иккинчидан - жамиятимизда нодавлат, жамоат ташкилотларининг, аввало фуқаролик институтларининг ривожланишига кенг имкониятлар очиб бериш ва уларнинг фаоллигини оширишга кўмак ва ёрдам кўрсатиш даркор.

Барчамиз бир ҳақиқатни хаёлимиздан чиқармаслигимиз зарур.

Яъни, ҳар қандай давлат тизими, унинг аппарати ва маъмурий органлари демократик андозаларга қанчалик жавоб бермасин - барибир ўз кучини, қолаверса, ўз зўравонлигини ўтказишга ҳаракат қиладиган тизим бўлиб қолаверади.

Шунинг учун ҳам давлат идоралари, аввало, унинг маъмурий органлари ва ташкилотлари устидан жамият ҳамда фуқаролар назоратини ўрнатиш бутун дунёда қонунбузарликка, берилган ваколат ва вазифасини суиистеъмол қилишга, коррупцияга қарши, айни вақтда, барча ўзбошимчалик ва волюнтаристик қарорларни қабул қилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбир, деб тан олинади.

Бундай тушунчани кенг жамоатчилик орасида татбиқ этиш ва бу йўналишда ўзимизга мос, ўзимизга хос тегишли қонун ва нормаларни ишлаб чиқиш, унинг амалда бажарилишини таъминлаш - бу масала ҳам биз қураётган демократик жамиятнинг асосий бир аломати ва қоидасига айланиши зарур.

Мана шундай эзгу ва амалий мақсадларимизга эришиш ва бу борада керакли ҳуқуқий шароит туғдириб бериш учун, ўйлайманки, "Нодавлат, жамоат тузилмалари ва уюшмаларини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг фаолият кўрсатиш кафолатлари ва шартлари тўғрисида" қонун ишлаб чиқиш пайти келди.

Бу ҳуқуқий ҳужжатда, хусусан, нодавлат тузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун қонун асосида махсус молиявий жамғармалар ташкил этиш, уларнинг шакллантириш тартибини ҳам кўзда тутиш лозим.

Ва, айни пайтда, нодавлат, жамоат тузилмаларини яратиш жараёнини рағбатлантиришга оид бошқа иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий механизмларни ҳам ишлаб чиқишимиз зарур.

Бундай тадбирларнинг асосий мақсади, аввало, жамоатчилигимиз, кенг омманинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш ва шу билан бирга уларнинг давлатимиз ва жамиятимизни бошқариш масаласига кўпроқ жалб қилишдир, десак, айни ҳақиқат бўлади.


Азиз дўстлар!

Биз бугун ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда ўта муҳим воқеа бўлган референдум, яъни халқ иродасининг олий ифодаси сифатида ўтказилган умумхалқ тадбирининг натижаларини амалда, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида жорий этиш ҳақида гапирар эканмиз, барчамиз яхши тушунамизки, бу вазифани, унинг турли оқибатларини бир қарашда, бир чиқиш ёки бир маърузада ўзимизга тўлиқ тасаввур қилишимиз, албатта, бу жуда мураккаб масала.

Ва, ўйлайманки, бундай вазифани охиригача ҳал қилиш учун ҳали кўп ишлашга, мана шу минбарда, парламентимизда бунга тегишли кўп масалаларни муҳокама этиб, аввало, ўз имкониятларимиздан тўлиқ ва самарали фойдаланиш мақсадида, шу билан бирга жаҳон тажрибаси ва тавсияларини инобатга олган ҳолда, пухта ўйланган кўпгина қонун ва қарорларни қабул қилишга тўғри келади.


Ҳурматли халқ ноиблари!

Бугун олдимиздаги долзарб вазифалар, келажак режалари ҳақида фикр юритар эканмиз, бундан ўн йил муқаддам шу йўлнинг бошида туриб, халқимиз турмушини ҳавас қиладиган даражага кўтаришга азму қарор қилганимиз, эзгу орзу-мақсадларимизни мураккаб вазиятларда белгилаб олганимиз, қандай оғир ва қийин шароитда иш бошлаганимиз беихтиёр хаёлимизга келади.

Очиқ тан олишимиз керак, ўша вақтда қандайдир иккиланиб турган, керак бўлса, бу йўлга шубҳа билан қараган одамлар ҳам йўқ эмас эди. Буни ҳам тушуниш мумкин.

Чунки, биз илгари дуч келмаган ўта мураккаб вазифа ва муаммоларни хал этиш йўллари, бир-биридан оғир масалаларни ечиш учун тайёр рецептлар бўлмаган ўша дастлабки пайтларда бундай иккиланиш ҳолатлари юз бериши ҳам табиий эди.

Бугун бошимиздан кўп маша??атли синов ва оғир кунларни кечириб, босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, биз шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, беш тамойилга асосланган тара??иёт моделимиз, шиоримизга айланиб кетган "Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, ислоҳотлар инсон учун" ва "Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг", деган принципларимиз ҳаётимизда ўзининг амалий тасдиғини топмоқда.

Агарки, бугун мендан, ўтган шу ўн йил давомида, Ўзбекистон ва унинг халқи ҳаётида рўй берган энг муҳим ва ҳал қилувчи ўзгариш нимадан иборат, деб сўраса, мен шундай жавоб берган бўлар эдим.

Бугунги Ўзбекистон фуқаролари, халқимиз ўн йил мобайнида жуда катта, асрларга тенг йўлни босиб ўтди ва бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳеч қачон ортга қайтмайдиган жараёнга айланди, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Энг муҳими, бугун халқимизнинг онгу тафаккурини ўн йил аввалги қарашлар билан солиштирганда, ўртада ер билан осмонча фарқ бор, деб тўла ишонч билан айта оламиз.

Узо??а бормасдан, азиз дўстлар, биродарлар, мана шу муҳташам, ҳамманинг ҳавасини тортадиган Олий Мажлис залида ўтирган депутатларга, ўзимизга бо??анда ҳам мана шу ҳақиқатнинг тасдиғини кўриш мумкин.

Биз ўн йил олдин ким эдик ва бугун киммиз?

Биз бугун ўзининг кучи ва салоҳиятига ишонган, ўз меҳнати, ғайрат-шижоати билан халқаро майдонда обрў-эътибор қозонган, эртанги кунга ғурур ва ифтихор, катта ишонч билан қараётган халқнинг вакиллари, шундай мард ва танти халқнинг фарзандларимиз.

Мана шундай олижаноб туйғулар билан, тарих олдида, халқимиз олдида ҳамиша катта масъулият билан яшаш ҳаммамизнинг кундалик ҳаётимиз ва онгу шууримиздан теран жой олишини истардим.

Бизнинг эндиги вазифамиз - мана шу йўлдан оғишмай, бошланган ислоҳотларни янада чуқурлаштириб, пировард натижага етказиш ва "Биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!" деган шиорни амалда рўёбга чиқаришдан иборат.

Бугун мана шундай буюк мақсадларни ўз олдимизга қўяр эканмиз, яна бир масалага алоҳида эътиборингизни тортмоқчиман.

Яъни, кўп-кўп хорижий давлатларнинг раҳбарлари билан, бизнинг баъзи бир танқидчиларимиз билан учрашувларда айтадиган гапимни яна бир бор такрорламоқчиман.

Биз янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлидаги ислоҳотларимизни, ўзгаришларни кимларгадир яхши кўриниш, кимларнингдир ҳомийлигига эришиш, шу тариқа кимлардандир садақа ундириш учун эмас, балки бу ишларни, аввало халқимиз манфаатларига тўла жавоб бергани учун амалга оширмоқдамиз ва келажакда ҳам бундай қараш ва интилишлардан қайтмаймиз.

Биз демократик янгиланиш, бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида қанча-қанча қийинчилик ва маша??атлар эвазига қандай ютуқларни қўлга киритган бўлсак, буларнинг барчасини аввало ўзимиз учун, юртимиз учун, фарзандларимизнинг келажаги, уларнинг бахт-саодати учун, деб билмоғимиз даркор.

Барчамиз учун, бугунги ва келажак авлодлар учун мана шундай қарашлар, юрт ва халқ манфаатларига содиқ бўлиш бизнинг доимий шиоримизга айланиб қолади, иншооллоҳ.

Сўзимнинг охирида ана шу марралар, ана шу эркин ва фаровон ҳаётга етиш, қилган меҳнатларимизнинг роҳатини кў-риш барча ватандошларимизга, шулар қаторида сиз муҳтарам депутатларга ҳам насиб этсин, деб тилак билдиришга ижозат бергайсизлар.