Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 25.07.2008 й. 01/23-18/10-сон "Корхона - Маҳалла" иқтисодий ўзаро фаолият ва ҳамкорлик тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.08.2008 й. 808-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2008 й.

N 808-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.07.2008 й.

N 01/23-18/10


ҚАРОРИ



"Корхона - Маҳалла" иқтисодий ўзаро фаолият

ва ҳамкорлик тўғрисидаги низомни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 23 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида" 2005 йил 4 майдаги ПФ-3603-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 128-модда) ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1999 йил 26 августда 11-сон билан тасдиқланган "Корхона - Маҳалла" иқтисодий ўзаро фаолият ва ҳамкорлик тўғрисидаги низом" (1999 йил 27 август, рўйхат рақами 808) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси               Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 322-модда.