Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 10.11.2011 й. 398-II-сон "Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2011 й.

N 398-II



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ САМАРҚАНД

ШАҲРИ, ОҚДАРЁ ВА САМАРҚАНД ТУМАНЛАРИ

ЧЕГАРАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегаралари ўзгартирилсин.


2. Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудининг бир қисми:

3399 гектар майдон ("Боғибаланд" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Азизон", "Боғибаланд", "Боғиболо", "Боғимайдон", "Жўйичуқур", "Кундисўфи", "Мотрид", "Наврўз", "Тошлоқ", "Хўжақишлоқ", "Хўжағунжоиш", "Чилстун", "Чорбоғ", "Қир" ва "Қўрғонча" маҳаллалари ҳудуди; "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Юқори Хўжасоат", "Ўрта Хўжасоат" ва "Қуйи Хўжасоат" маҳаллалари ҳудуди; "Оҳалик" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Гармако", "Мўлиён", "Сафеди" ва "Қавола" маҳаллалари ҳудуди; "Улуғбек" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Бекхо", "Боғиобод", "Дукчиги", "Кўл", "Навбоғчиён", "Сартеппо", "Темирқишлоқ" ва "Хўжа Ғулом" маҳаллалари ҳудуди; "Қайнама" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Қуйи қайнама" маҳалласи ҳудуди; "Қўштамғали" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Галаосиё", "Кафтархона" ва "Чўпонота" маҳаллалари ҳудуди) Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига;

1471 гектар майдон ("Боғибаланд" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Чорбоғ-2" маҳалласи ҳудуди) Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани таркибига ўтказилсин.


3. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрининг, Оқдарё ва Самарқанд туманларининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1-5-иловаларга* биноан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилаётган, Самарқанд тумани сайлов округларидан (3-Қавола, 4-Мўлиён, 7-Навбоғчиён, 9-Хўжасоат, 15-Мотрид, 16-Боғибаланд, 17-Боғимайдон, 21-Кафтархона) сайланган халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг депутатлари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


6. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилсин.


7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                    Д. Тошмуҳамедова



*) 1 - 5-иловалар берилмайди.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 11-сон, 314-модда