Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 04.12.2010 й. 134-II-сон "Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2010 й.

N 134-II



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

БАНДИХОН ТУМАНИНИ ТУГАТИБ,

УНИНГ ҲУДУДИНИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИГА

БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиш ҳамда унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида"ги 2010 йил 3 ноябрдаги 181-II-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи маъқуллансин - Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилсин, унинг ҳудуди Қизириқ тумани билан бирлаштирилсин.


3. Сурхондарё вилояти таркибида Қизириқ тумани ва тугатилаётган Бандихон тумани негизида умумий майдони 58 849 гектар бўлган Қизириқ тумани тузилсин ҳамда унинг таркибига Сариқ шаҳарчаси, "Бандихон", "Бўстон", "Киршак", "Меҳнатобод", "Олмазор", "Пахтакор", "Чорвадор", "Янгийўл", "Янгиҳаёт" ва "Қизириқ" қишлоқ фуқаролар йиғинлари киритилсин.

Сариқ шаҳарчаси Қизириқ туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.


4. Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган чизма шаклга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган Бандихон туманидаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Бандихон туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорни бажаришга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                      И. Собиров



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 514-модда