Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2003 й. 526-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2003 й.

N 526



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА КРЕДИТЛАР

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО

КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар ва инвестицияларга хизмат кўрсатиш ва уларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инвестиция муҳитини тизимли таҳлил этиш ва уни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш;

ваколатли экспертиза органларининг хулосалари асосида хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолати остида кредитлар жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;

ўзаро қизиқиш уйғотувчи муаммоларни муҳокама қилиш учун республикада ва ва чет элларда халқаро конференциялар, семинарлар ва бизнес-форумлар ("Ўзбекистонда бизнес қилинг", "Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари" ва бошқалар) мунтазам равишда ўтказилишини назарда тутган ҳолда потенциал инвесторлар ва донор мамлакатлар билан доимий алоқалар ўрнатиш ва бундай алоқаларни қўллаб-қувватлаш;

жалб этилаётган инвестицияларни иқтисодиёт тармоқлари ва республика минтақалари бўйича мақбул тақсимлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ҳукумат томонидан ва унинг кафолати остида жалб этилган кредитларнинг тизимли мониторингини олиб бориш ва улар бўйича мажбуриятларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестициялар ва кредитлар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;


4-5. Махфий.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 125-модда.