Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 27.11.2014 й. 79-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 02.12.2014 й. 2629-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2014 й.

N 2629




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.11.2014 й.

N 79


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини

ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни

қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 августдаги 55-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2611, 2014 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й. 34-сон, 438-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                               Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 декабрь, 49-сон, 586-модда