Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.09.1991 й. ПФ-260-сон "Республика давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини ҳамда халқ таълими системасини партиядан ҳоли этиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
17.09.1991 й.
N ПФ-260
РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ
ВА БОШҚАРУВ ИДОРАЛАРИНИ ҲАМДА ХАЛҚ
ТАЪЛИМИ СИСТЕМАСИНИ ПАРТИЯДАН ҲОЛИ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва умум таълим мактаблари партиядан ҳоли этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, республика давлат аппарати идораларида ва халқ таълими системасида сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига бундан буён йўл қўйилмайди.
Ушбу Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 11-сон, 241-модда