Молия вазирининг 25.09.2015 й. 83-сон “Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 28.10.2015 й. 2724-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.10.2015 й.
N 2724
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
25.09.2015 й.
N 83
БУЙРУҒИ
Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги йўриқномани
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 556-модда