Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2015 й. 324-сон "Товар-хом ашё биржалари орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2015 й.

N 324



ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ОРҚАЛИ

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЭКСПОРТГА ФАҚАТ ЭРКИН АЛМАШТИРИЛАДИГАН

ВАЛЮТАГА СОТИЛАДИГАН ТОВАРЛАР РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Товарларнинг биржа ва ярмарка савдосини янада рағбатлантириш, товарларни четга олиб чиқишни тартибга солиш ҳамда экспортдан валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 61 ва 62-позициялар қўшилсин:

       

"

61.

Қурилиш ойнаси


7005 292 50 0, 7005 293 50 0, 7005 298 00 0



62.

Шиша банкалар


7010 901 00 0

".

         

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 ноябрь, 45-сон, 577-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 99-модда