Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 140-мҳ-сон, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 05-сон "Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 25.11.2015 й. Қарори (АВ томонидан 22.12.2015 й. 2742-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2015 й.

N 2742

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.11.2015 й.

N 140-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА

АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ

25.11.2015 й.

N 05


ҚАРОРИ



Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат

ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ

ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби

тўғрисидаги намунавий низомни

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директори

А. Юнусов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 декабрь, 51-сон, 637-модда