Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2008 й. 36-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2008 й.

N 36



МАҲСУЛОТЛАРНИНГ МОНОПОЛ ТУРЛАРИНИ

МАВСУМИЙ ТАЛАБНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

БИРЖА САВДОЛАРИГА ҚЎЙИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотлар турларига тегишли моддий балансларнинг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларини тузиш прогнозлаштириладиган мавсумий талаб омиллари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, монопол маҳсулотга мавсумий талаб ошган даврларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига монополист корхоналар маҳсулотларининг юқори ликвидли турларига моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларига тузатиш киритишга оид таклифлар киритиш;

монополист корхоналарга юқори ликвидли маҳсулотлар турларига киритилмаган монопол маҳсулотлар турларига биржа савдоларига мажбурий қўйиш ҳажмини белгилаш ҳуқуқига эгадир.


3. Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 2-сон, 10-модда) "йил давомида тенг равишда" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 60-модда.