Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 27.07.2012 й. 01/09-18-/11-сон "Республика кўчмас мулк биржасида аукцион савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 08.08.2012 й. 1467-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.08.2012 й.

N 1467-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.07.2012 й.

N 01/09-18-/11


ҚАРОРИ



"Республика кўчмас мулк биржасида аукцион

савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 18 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 480-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2005 йил 23 мартдаги 01/06-РБН/01-сон "Республика кўчмас мулк биржасида аукцион савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1467, 2005 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 117-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                      А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 382-модда