Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2007 й. 94-сон "Фермерларни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2007 й.

N 94



ФЕРМЕРЛАРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЯНАДА

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ҳар йили тасдиқланадиган балансга мувофиқ Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 56-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


а) қарорнинг муқаддимасидаги "учун авансларни" сўзлари "етиштиришни" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:

муқаддимадаги, 1, 4-бандлардаги ва 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "учун авансларни" сўзлари "етиштиришни" сўзи билан алмаштирилсин;

5-банддаги "50 фоизидан" сўзлари "50 фоизгачасидан" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Маҳфий.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 194-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 24-модда.