Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11.12.2003 й. 561-II-сон "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2003 й.

N 561-II



"АХБОРОТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш.Мирзиёев) ўз қарорларини "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №6, 252-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №6, 253-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, №1-2, 23-модда) I бўлимининг 6-банди.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                        Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон.