Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2004 й. 480-сон "Табиий газ экспорти ҳажмларини кўпайтириш ва газ узатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2004 й.

N 480



ТАБИИЙ ГАЗ ЭКСПОРТИ ҲАЖМЛАРИНИ

КЎПАЙТИРИШ ВА ГАЗ УЗАТИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Шимолий йўналишда Ўзбекистон табиий гази экспорти ҳажмларини кўпайтириш ва республика газ узатиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, қувурлари диаметри 1220 мм бўлган иккинчи тармоқни қуриш йўли билан "0-66 км" участкасида "Газли-Нукус" газ қувурини кенгайтириш ишларини бажаришнинг қисқа муддатларини ҳисобга олган ҳолда:

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан иш чизмаларига мувофиқ газ қувурини айни бир вақтда лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш ҳамда лойиҳани амалда бажарилган ишлар бўйича молиялаштириш амалга оширилди;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси - бош буюртмачи, "ZEROMAX L.L.C." (АҚШ) компанияси - бош пудратчи ва "ЎзЛИТИнефтгаз" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳачи этиб белгиланди;

объектни фойдаланишга тайёр қилиб топширган ҳодда қуришни молиялаштириш "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилди;

объект қурилиши учун моддий-техника ресурсларини етказиб бериш "ZEROMAX L.L.C." (АҚШ) компанияси томонидан иловага* мувофиқ амалга оширилди;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси ва "ZEROMAX L.L.C." (АҚШ) компанияси ўртасида тузилган 2004 йил 25 майдаги 174/17-2004-сон контрактга мувофиқ объектни қуриш қиймати 50 529,2 минг АҚШ долларини, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари қиймати - 10 334,6 минг АҚШ долларини ташкил қилди.


2. Қуйидагилар:

"Ўзтрансгаз" компанияси юқорида кўрсатиб ўтилган контрактни амалга ошириш доирасида импорт қилинган иловага мувофиқ товар-моддий бойликлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари), шунингдек "ZEROMAX L.L.C." (АҚШ) компанияси томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан;

"ZEROMAX L.L.C." (АҚШ) компанияси "0-66 км" участкасида "Газли-Нукус" газ қувурининг иккинчи тармоғини қуришда амалга оширилган ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари бўйича тўлов манбаларида даромад (фойда) солиғи тўлашдан;

"ZEROMAX L.L.C." (АҚШ) компанияси томонидан жалб этилган субпудратчилар функциясини бажаришган "Нефтгазмонтаж" қўшма корхонаси ва "Жанубийгазқурилиш" очиқ акциядорлик жамияти "0-66 км" участкасида "Газли-Нукус" газ қувурининг иккинчи тармоғини қуришда амалга оширилган ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


3. Мазкур қарориинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.