Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 34-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-20-сон "Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 02.04.2013 й. Қарори (АВ томонидан 09.04.2013 й. 2381-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2013 й.

N 2381-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.04.2013 й.

N 34


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.04.2013 й.

N 2013-20


ҚАРОРИ



"Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари

томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг

чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан

ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 11-сон, 141-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 29 июндаги 51, 2012-22-сон "Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2381, 2012 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 352-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 210-модда