Халқ таълими вазирлигининг 29-мҳ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 109-сон, Молия вазирлигининг 112-сон "Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 31.12.2015 й. Қарори (АВ томонидан 16.01.2016 й. 2753-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.01.2016 й.
N 2753
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2015 й. N 29-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2015 й. N 109 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2015 й. N 112 |
ҚАРОРИ
Мактабгача таълим муассасаларини мебель,
ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар,
ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар
билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги "Соғлом бола йили" Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2133-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири |
Р. Азимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 25 январь, 3-сон, 28-модда