Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2016 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2016 й.

N 9



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ва уларнинг сайлов кампаниясидаги иштирокини давлат томонидан молиялаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 январдаги

9-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга ажратилган давлат маблағлари партия томонидан партиянинг уставда назарда тутилган вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган мақсадларга сарфланади.

Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга ажратилган давлат маблағларини сарфлашда сиёсий партияларга нисбатан бюджет маблағларини сарфлаш талаблари, тартиби, нормативлари, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш қўлланмайди.

Ҳар йили уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга давлат маблағлари оладиган сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тасдиқланган харажатлар сметасини, шунингдек ўзларининг банклар томонидан тасдиқланган ҳисоб рақамларини қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:

янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида - сиёсий партия давлат томонидан молиялаштириш ҳуқуқини оладиган ой бошлангунгача;

кейинги йилларда - навбатдаги молия йилидан олдинги йилнинг ўнинчи декабригача.

Харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритилган тақдирда партия Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида 10 кун муддатда ёзма хабар беради. Бунда жорий йил харажатлар сметасига жорий йилнинг 15 декабридан кейин ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди";


б) 8-бандда:

"давлат бюджети" ва "Ўзбекистон Республикаси Қонунида" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" ва "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси, сметада бюджет тизимининг бюджетлар харажатлари иқтисодий классификациясини бир сатрда акс эттирган ҳолда, умумий сумма учун тузилади";


в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилмайди ва улардан келгуси йилларда уларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 январь, 3-сон, 24-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 3-модда