Маданият ва спорт ишлари вазирининг 06.01.2016 й. 27-сон "Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2016 й. 2761-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.02.2016 й.
N 2761
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ
ВАЗИРИНИНГ
06.01.2016 й.
N 27
БУЙРУҒИ
Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака
тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига асосан БУЮРАМАН:
1. Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 23 декабрдаги 1165-сонли "Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Ахмедов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 8 февраль, 5-сон, 51-модда