Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 02.11.2015 й. 4-мб-сон “2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (АВ томонидан 13.11.2015 й. 2728-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.11.2015 й.

N 2728




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.11.2015 й.

N 4-мб


ҚАРОРИ



2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 5-1-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 115-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 18 ноябрдаги 4-мб-сон "2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2636, 2014 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 616-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 7 январдаги 1-мб-сон "2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2636-1, 2015 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 17-модда).


3. Ушбу қарор 2016 йил 1 январдан кучга киради.



Раис                                                                                           Б. Тураев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 ноябрь, 45-сон, 583-модда