Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 03.03.2015 й. 4-Б-сон “Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 16.03.2015 й. 2243-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2015 й.

N 2243-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

03.03.2015 й.

N 4-Б


БУЙРУҒИ



Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда

ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомнинг

7-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни)"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 1 июлдаги 38-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2243, 2011 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомнинг 7-бандидаги "Иккинчи жаҳон уруши" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 март, 11-сон, 129-модда