Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 25.08.2010 й. 160-П-сон "Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.09.2010 й. 900-1-сонбилан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.09.2010 й.
N 900-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
25.08.2010 й.
N 160-П
БУЙРУҒИ
Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга
ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2010 йил 2 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) мувофиқ, шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш сиёсатини амалга оширишни янада мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига (рўйхат рақами 900, 2000 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. Хаитов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 338-модда.