Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/23-18/15-сон, Молия вазирлигининг 98-сон, Марказий банк Бошқарувининг 19/4-сон, "Тошкент" Республика фонд биржасининг 01/02-631-сон "Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини хорижий инвесторларга "Тошкент" Республика фонд биржасининг махсус савдо майдончаси орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 25.09.2008 й. Қарори (АВ томонидан 07.10.2008 й. 583-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.10.2008 й.

N 583-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.09.2008 й.

N 01/23-18/15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2008 й.

N 98

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.09.2008 й.

N 19/4


"ТОШКЕНТ" РЕСПУБЛИКА

ФОНД БИРЖАСИНИНГ

25.09.2008 й.

N 01/02-631


ҚАРОРИ


Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини

хорижий инвесторларга "Тошкент" Республика фонд

биржасининг махсус савдо майдончаси орқали эркин

алмаштириладиган валютага сотиш тартибини ўз

кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 17 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) Қонунининг 63-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ва "Тошкент" Республика фонд биржаси Бошқаруви томонидан 1998 йил 18 декабрдаги 321-сон билан тасдиқланган "Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини хорижий инвесторларга "Тошкент" Республика фонд биржасининг махсус савдо майдончаси орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиш тартиби" (1998 йил 30 декабрь, рўйхат рақами 583) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

    

Д. Мусаев

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Тошкент" Республика фонд биржаси раиси

Б. Худоёров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 417-модда.