Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 24.04.2003 й. 475-II-сон "Янги таҳрирдаги "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2003 й.

N 475-II


ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ "БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, янги таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг қоидалари 2004 йил 1 январдан эътиборан, мазкур Қонун 18-моддаси тўртинчи қисмининг қоидалари эса 2005 йил 1 январдан эътиборан жорий этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў.Султонов) ўз қарорларини янги таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                Э. Халилов