Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР ВМ 16.02.2011 й. 35-сон Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР ВМ 16.02.2011 й. 35-сон Қарори

билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 02.05.2025 й. 289-сон Қароридан олдинги таҳрири



111-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг сиғимнинг хавфли юкларни ташиш учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси; (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



150-банднинг олдинги таҳрири


150. Кўтариш-автотранспорт ускунаси тўлиқ техник соз ҳолатда бўлиши ва ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қоидаларига жавоб бериши, кранлар, чиғир ва бошқа юк кўтариш механизмларининг юк кўтариши тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши, шунингдек хавфли юклар қулашдан ишончли тўсилган бўлиши керак. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги банд)



158-банд ж) кичик бандининг олдинги таҳрири


ж) цистернанинг рўйхатдан ўтказиш рақами (цистерна ёки бочка Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин уларнинг эгаси томонидан бўёқда ёзилади). (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)




ЎзР ВМ 11.09.2024 й. 562-сон Қароридан олдинги таҳрири



54-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


54. Хавфли юкларни ташишда, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, ташиш йўналиши: (ЎзР ВМ 27.02.2016 й. 56-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 15.08.2022 й. 444-сон Қароридан олдинги таҳрири



54-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди ва вилоятлар ичидаги йўналишлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари;



54-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) шаҳарлараро - вилоятлараро йўналишлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари;



54-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) халқаро йўналишлар бўйича - Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ваколатли органлар ва паритет томоннинг автомобиль транспорти соҳасида ваколатли органлари билан келишилади. (ЎзР ВМ 08.05.2020 й. 271-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 08.05.2020 й. 271-сон Қароридан олдинги таҳрири



54-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) халқаро йўналишлар бўйича - Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ваколатли органлар ва паритет томоннинг автомобиль транспорти соҳасида ваколатли органлари билан келишилади. (ЎзР ВМ 09.06.2018 й. 434-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 09.06.2018 й. 434-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ваколатли органлар - хавфли юкларни ташишга рухсатнома бериш бўйича асосли хулосалар берадиган органлар (Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда ташиладиган хавфли юкнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда бошқа ташкилотлар;



54-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) халқаро йўналишлар бўйича - Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ваколатли органлар ва паритет томоннинг автомобиль транспорти соҳасида ваколатли органлари билан келишилади.




ЎзР ВМ 27.02.2016 й. 56-сон Қароридан олдинги таҳрири



51-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Алоҳида хавфли юкларни фақат ички ишлар органларининг қуролли соқчилари ҳамроҳлигида (юридик шахсларнинг қуролли соқчилари ҳамроҳлигида) ва хавфли юклар Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХБ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари)нинг автотранспорт воситалари ҳамроҳлигида ташишга йўл қўйилади.