Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 857-XII-сон "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунни амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 857-XII



“КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА”ГИ

ҚОНУННИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун 1993 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилсин, ушбу қонуннинг 1, 7-бандлари, 6-банди еттинчи хатбошиси ҳамда 9-банди бундан мустасно, улар 1993 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Республика валюта фондини ташкил этсин ҳамда ўн кунлик муддат ичида Республика валюта фонди тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

бир ойлик муддат ичида ушбу Қонунга зид бўлган Ҳукуматнинг ҳамда идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Барқарорлаштириш фонди ташкил этсин, бу фонд мулк шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар чет эл валютасидаги тушумдан солиқ тўлаганларидан кейин қолган чет эл валютасининг бир қисмини мажбурий тарзда сотишлари эвазига ҳосил қилинади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                 Ш. Йўлдошев



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1993 йил, 6-сон, 241-модда