Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2000 й. ПФ-2773-сон "Давлат-тижорат Халқ банкини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.12.2000 й.

N ПФ-2773



ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Бўш пул маблағларининг омонатларда тўпланишидан аҳолининг манфаатдорлигини ошириш хамда давлат-тижорат Халқ банки омонатчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, унинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. 2000-2005 йиллар мобайнида Халқ банкининг низом жамғармасини 10 млрд. сўмгача кўпайтириб, қуйидаги улушларда қўшимча қўйилмалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва давлат-тижорат Халқ банкининг таклифи маъқуллансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (51 фоиз) -3,57 млрд. сўм;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (49 фоиз) -3,43 млрд. сўм;


2. Халқ банки 2005 йил 1 январга қадар солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки низом жамғармасидаги улушини тўлдиришга йўналтирилсин.


3. "Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистан Республикаси Президентининг 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.

5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф. М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 й. 11-12-сон, 295-модда