Молия вазирининг 08.02.2006 й. 11-сон "Суғурталовчи томонидан суғурта захираларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2006 й. 1571-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.05.2006 й.
N 1571
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
08.02.2006 й.
N 11
БУЙРУҒИ
Суғурталовчи томонидан суғурта захираларини
шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва
шартлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 16 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 10-сон, 69-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 йил, 7-сон, 24-модда) асосан БУЮРАМАН:
1. Суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага* биноан тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 19-сон, 166-модда.