Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 17.03.2015 й. 4-сон "Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатнома бланкалари намуналарини ҳамда Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қарори (АВ томонидан 23.03.2015 й. 1686-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.03.2015 й.

N 1686-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.03.2015 й.

N 4


ҚАРОРИ


"Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш

тўғрисидаги рухсатнома бланкалари намуналарини ҳамда

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни

кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган

захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун

бериладиган рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2007 йил 15 майдаги 01-705-сон "Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатнома бланкалари намуналарини ҳамда Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1686, 2007 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 244-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                  Б. Абдусаматов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 142-модда