Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1992 й. ПФ-330-сон "Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ҳамда таълим-ёрдамчи ходимларига қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.1992 й.

N ПФ-330



РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ

ЮРТЛАРИНИНГ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ

ТАРКИБИГА, ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ҲАМДА

ТАЪЛИМ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибининг, илмий ходимлари ҳамда таълим-ёрдамчи ходимларининг моддий ва маиший шароитларини янада яхшилаш, нархлар эркин бўлган шароитда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барча типлардаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида" 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг қисмлари қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ва таълим-ёрдамчи ходимларига ҳам жорий этилсин:

- улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни шахсий мулк қилиб бепул бериш;

- квартира ҳақи ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашда имтиёзлар;

- ер участкаларини ва якка тартибдаги қурилиш учун бинокорлик материалларини сотиб олишга биринчи навбатда ажратиб бериш.

Фармон мазкур бандининг амал қилиши камида 10 йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлган ходимларнинг ушбу тоифасига мансуб пенсионерларга жорий этилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида 10 кун муддат ичида қарор лойиҳасини тайёрлаши зарур.

3. Ушбу Фармон 1992 йилнинг 1 мартидан кучга киради



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 186-модда