Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 97-сон, Марказий банк Бошқарувининг 135-В-1-сон “Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисоб рақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 06.11.2015 й. Қарори (АВ томонидан 17.11.2015 й. 864-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2015 й.

N 864-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.11.2015 й.

N 97


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.11.2015 й.

N 135-В-1


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда

ҳисоб рақамлар очиш ва улардан тўловларни

амалга ошириш тартибини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 декабрда 97 ва 99-89-сон билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисоб рақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш тартиби (рўйхат рақами 864, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 ноябрь, 46-сон, 587-модда