Ўзбекистон Республикасининг меъёрий (норматив)-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.12.2000 й. 1000-сон билан рўйхатга олинган АВ 30.12.2000 й. 178-сон буйруғи билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.12. 2000 й.
N 1000
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ БИЛАН
ТАСДИҚЛАНГАН
30.12.2000 й.
N 178
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий
(норматив)-ҳуқуқий ҳужжатлари
давлат ҳисоби тўғрисида
НИЗОМ
(2001 йил 9 январидан кучга киритилади)
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг меъёрий (норматив)-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобини юритиш тартиби, шунингдек реестр юритиш ва унинг маълумотларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олишни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги соҳаларининг умумҳуқуқий таснифномаси асосида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни индекслаш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати
...