Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1991 й. 96-сон "Ўзбекистон ССЖ ҳудудида маҳсулот сотишдан олинадиган солиққа оид қўшимча имтиёзлар ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.1991 й.

N 96



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ҲУДУДИДА МАҲСУЛОТ

СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚҚА ОИД

ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ҲАҚИДА


Ўзбекистон ССЖ аҳолисини, айниқса аҳоли жон бошига ўртача даромади кам бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини рўёбга чиқаришни давом этдириш мақсадида, жумҳуриятда кенг авж олган уйжой қурилиши кўламларининг катталигини ҳисобга олиб ҳамда ССЖИ Президентининг "Аҳолига маҳсулот сотишдан олинадиган солиққа оид имтиёзларни кенгайтириш ҳақида" 1991 йил 5 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 мартдаги 72-сон қарорининг 1-пункти тўлдирилиб, шу йил 15 апрелдан бошлаб аҳолига қуйидаги молларни сотишдан беш фоизли солиқ олинмасин:


болалар учун моллар;


3-категориядаги умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;


чой, туз, гугурт;


маҳаллий бинокорлик материаллари;


цемент;


пишиқ ғишт, хом ғишт;


тошқол, керамзит ва бетон блоклар;


оҳакли, цементли ва мураккаб қоришмалар;


гипс, шағал, оҳак, қум.


2. Ўзбекистон ССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, ССЖИ Давлат банкининг Ўзбекистон жумҳурият банки, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси мазкур қарорнинг бажарилишини таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов