Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.1991 й. 72-сон "Ўзбекистон ССЖ ҳудудида сотишдан олинадиган солиққа доир имтиёзлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ
ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.03.1991 й.
N 72
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ҲУДУДИДА
СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚҚА
ДОИР ИМТИЁЗЛАР ТЎҒРИСИДА
Чакана нархлар оширилиши муносабати билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 мартдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган сотишдан солиқ олиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 18-пунктидаги "е" банди қисман ўзгартирилиб, аҳолига сотиладиган қуйидаги маҳсулотларга беш фоизли солиқ солинмасин:
нон ва нонбулка маҳсулотлари;
ёрма, шу жумладан, гуруч;
макарон маҳсулотлари;
ўсимлик мойи;
сут маҳсулотлари, шу жумладан, мол ёғи;
гўшт маҳсулотлари;
тухум;
қанд-шакар;
синтетик кир ювиш воситалари;
кир совун ва атир совун;
болаларнинг овқатланиш маҳсулотлари,
ип газламалар;
калиш.
2. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат банки ушбу қарорнинг бажарилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. Мирсаидов