Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 16.03.2011 й. 9-мҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.03.2011 й. 2139-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2011 й.

N 2139-1




ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ

ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

16.03.2011 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



Ноширлик ва матбаа корхоналари

томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш

тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 7 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 35-36-сон, 309-модда) билан тасдиқланган "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                               Б. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги

"Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 4-банд "Фондга" деган сўздан кейин "ва тегишли давлат солиқ хизмати органларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ажратма тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ва Фондга йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда ҳисобланган мажбурий ажратмалар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ўсиб борувчи якун билан корхона муҳри, раҳбари ва бош ҳисобчиси имзолари билан тасдиқланган ҳолда, шахсан ёки почта (электрон почта) ёхуд факс орқали тақдим этиб боради".


3. 8-банддаги "5" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


4. 9-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ҳисобланган пеня миқдори умумий қарз суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим".


5. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва белгиланган муддатда тўланиши учун ажратма тўловчилар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир".


6. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фонди ижро этувчи дирекцияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 127-модда.