Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1998 й. 355-сон "Асосий қиймат ва моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1998 й.

N 355



АСОСИЙ ҚИЙМАТ ВА МОДДИЙ

БАЛАНСЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини асослаш даражасини ошириш, иқтисодиётнинг мувозанатлилигини кўтариш, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Асосий қиймат ва моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожламиш прогнозларини ва республика Давлат бюджетини шакллантиришнинг мажбурий таркибий қисми деб ҳисоблансин.

Белгилансинки, тасдиқланган балансларни бажариш асосий прогноз параметрларига эришишни таъминлаш устидан жорий назорат қилиш ва макроиқтисодий мутаносибликлар ва кўрсаткичлар ўзгариши тамойилларини баҳолашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.


2. Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози таркибида вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ва ҳудудий бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқиладиган баланслар ва йиғма макроиқтисодий параметрлар рўйхати, уларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари 1, 1.1 ва 1.2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Асосий қиймат ва моддий балансларни ишлаб чиқиш учун бошланғич материалларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, бирлашмалар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга кейинчалик умумлаштириш, ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш учун 1, 1.1 ва 1.2-иловаларда кўрсатилган муддатларда балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасинияг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.