Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1995 й. 401-сон "Қуролли кучлар учун техник мутахасислар ва ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник кадрлари тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.10.1995 й.
N 401
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР УЧУН ТЕХНИК
МУТАХАСИСЛАР ВА ҲАРБИЙ-АМАЛИЙ
АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОММАВИЙ
ТЕХНИК КАДРЛАРИ ТАЙЁРЛАШ
ТЎҒРИСИДА
"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Қуролли Кучларни техник ихтисосликларни эгаллаган ҳарбий хизмат ёшидагилар билан бутлаш ва ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник касблар кадрлари тайёрлаш зарурлигини ҳисобга олиб Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 1995/96 ўқув йилида Қуролли Кучлар учун Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг хунар-техника ўқув юртларида умумий сони иловага мувофиқ 9610 киши бўлган техник мутахассисларни тайёрлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Шунингдек спортнинг техник ва ҳарбий-амалий турлари бўйича спортчилар тайёрлаш Қуролли Кучлар учун техник мутахассислар тайёрлашнинг таркибий қисми деб ҳисоблансин.
2. Ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник касблар кадрлари (автомобиль хайдовчилари тракторчилар, бульдозерчилар ва бошқалар) тайёрлаш "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари ва клубларида ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш шартларида амалга оширилсин.
3. Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилотларини уларнинг фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Қуролли Кучлар учун техник мутахассислар, ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган оммавий техник касблар кадрлари тайёрлаш спортнинг техник ва ҳарбий-амалий турларини ривожлантириш ишида доимий равишда қўллаб-қувватласинлар ҳамда уларнинг ўқув-моддий базаси зарур даражада ривожлантирилишини таъминласинлар.
4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси техник мутахассислар тайёрлаш ва спортнинг ҳарбий-амалий турларини ривожлантириш режаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмаларини таъминлаш учун хукуматлараро битимларга биноан, Ўзбекистон Республикасига етказиб берилаётган маҳсулотларга квота ажратишни назарда тутсин.
"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ажратилган квоталарга мувофиқ моддий-техника ресурслари етказиб берилишини таъминласин ва маҳсулотлар тўғридан-тўғри тижорат шартномалари бўйича контракт асосида олинишига кўмаклашсин.
5. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва республиканинг бошқа таъминот ташкилотлари техник мутахассислар тайёрлаш ҳамда спортнинг ҳарбий-амалий турларини ривожлантириш режаларига мувофиқ Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмалари бажарилишини назарда тутсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Қуролли Кучлар учун мутахассислар тайёрлашни маблағ билан таъминлашни ва моддий-техника таъминотини бундан кейин Мудофаа вазири билан келишилган ва унинг томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширсинлар.
Вазирлар Махкамасининг Раиси И. Каримов
1995 йил 13 октябридаги
401-сон қарорига
ИЛОВА
1995/96 ўқув йилида "Ватанпарвар" ташкилотининг
ўқув ташкилотларида ва хунар-техника билим
юртларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучлари учун мутахассислар тайёрлаш
РЕЖАСИ
Вилоятлар ва ўқув ташкилотлари |
"В - С" тоифали хайдов- чилар |
БТР ва шатак- лар "С" тоифали хайдов- чилари |
Махсус техника "С" тоифали хайдов- чилари |
Алоқа мутаха- ссисла- ри |
Харбий Хаво кучлари мутахассислари |
||
Пара- шютчи- лар |
Учув- чилар |
Жами |
|||||
Қорақалпогистон Республикаси "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
200 |
400 |
|||||
Хунар- техника билим юртлари |
150 |
50 |
|||||
Андижон вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
100 |
550 |
200 |
250 |
30 |
1130 |
|
Бухоро вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
250 |
250 |
600 |
||||
Хунар- техника билим юртлари |
100 |
||||||
Жиззах вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
250 |
250 |
|||||
Қашкадарё вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари
|
450 |
450 |
|||||
Навоий вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари
|
250 |
250 |
|||||
Наманган вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
350 |
600 |
|||||
Хунар- техника билим юртлари |
100 |
150 |
|||||
Самарқанд вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари
|
200 |
800 |
150 |
100 |
1250 |
||
Сирдарё вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари
|
200 |
200 |
|||||
Сурхондарё вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
400 |
550 |
|||||
Хунар- техника билим юртлари |
150 |
||||||
Тошкент вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари
|
100 |
760 |
350 |
200 |
25 |
1435 |
|
Тошкент шахри "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари
|
300 |
200 |
200 |
25 |
725 |
||
Фарғона вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
200 |
400 |
150 |
200 |
150 |
20 |
1220 |
Хунар- техника билим юртлари |
100 |
||||||
Хоразм вилояти "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари |
400 |
50 |
550 |
||||
Хунар- техника билим юртлари |
100 |
||||||
Жами: |
1900 |
4910 |
1200 |
550 |
950 |
100 |
9610 |