Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1992 й. 103-сон "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.1992 й.

N 103


ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНИШ ТАҚИҚЛАНГАН

МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ

РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида” Қонунини кучга киритиш ҳақида” 1991 йил 15 февралдаги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқлансин:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига;

давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга;

давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига;

давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 3, 7-модда.