Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.1995 й. 354-сон "Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.1995 й.

N 354



МОЛИЯ-САНОАТ ГУРУҲЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Молия ва саноат капиталини бирлаштириш, иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган хўжалик алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг турли секторларида ишлаб чиқаришни интеграциялаш, шунингдек, корхоналарни бошқаришнинг замонавий шаклларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги молия-саноат гуруҳларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда, монополияга қарши талабларни ҳисобга олган ҳолда, таклифлар (лойиҳалар) ни кўриб чиқиш ва молия-саноат гуруҳларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги методик тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 9-сон, 32-модда