Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2006 й. 29-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.02.2006 й.
N 29
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА
ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ДАВЛАТ
БОЖИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"
2001 ЙИЛ 24 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 57-модда, 11-12-сон, 64-модда) иловадаги изоҳга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) иккинчи хат бошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Давлат божи лицензиянинг амал қилиш даврида ҳар йили тенг улушларда тўланиши мумкин";
б) тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 53-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 2, 13-модда.