Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 5-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 46-сон "Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 04.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2013 й. 2514-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2013 й.

N 2514

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

04.09.2013 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.09.2013 й.

N 46


ҚАРОРИ



Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар,

технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида

тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг

амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 280-модда) мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2008 йил 29 декабрдаги 6 ва 62-сон "Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1893, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 56-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан

ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

Ш. Салихов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 537-модда