Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 5-сон, Молия вазирлигининг 50-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 37-ққ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 74-сон, Фанлар академиясининг 16/2-сон "Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 25.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 31.07.2014 й. 1705-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2014 й.

N 1705-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

25.07.2014 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2014 й.

N 50


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2014 й.

N 37-ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2014 й.

N 74


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

25.07.2014 й.

N 16/2


ҚАРОРИ



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар

илмий-техника дастурларини шакллантириш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 2, 44, 81, 5-3-6/3 ва 2/4-сон қарори (рўйхат рақами 1705, 2007 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 362-модда) билан тасдиқланган Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

    

Ш. Салихов

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Вахабов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Фанлар академияси президенти

Ш. Салихов

      





Қарорга

ИЛОВА



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар

илмий-техника дастурларини шакллантириш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 28-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Илмий лойиҳаларга ажратиладиган бюджет" деган сўзлар "Илмий грант" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қолган 5 фоизи - кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг ажратилади.".


2. Қуйидаги таҳрирдаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Устама харажатлар миқдори лойиҳага ажратилган маблағнинг 20 фоизидан ортмаслиги лозим.".


3. IV бобнинг номи ва 48 - 52-бандлар "фундаментал" деган сўздан кейин "ва амалий" деган сўз билан тўлдирилсин.


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 392-модда