Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2004 й. 349-сон "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2004 й.

N 349


КОРХОНАЛАРДА ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлилигини янада ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

5. Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

6. "Ўзстандарт" агентлиги халқаро сифат стандартларини жорий этган корхоналар реестрини ташкил этсин ва унинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига техника соҳаси ўқув юртларида "сифат менежери" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш дастурини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин.


8. "Ўзтелерадио" компанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги корхоналарнинг ишлаб чиқаришларда сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнида берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 336-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 73-модда.